Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати. "Барселона"нинг Японияга борадиган таркиби маълум

Narzulla Saydullayev
4 дек 2015, 11:00
"Барселона" клуби 10-20 декабрь кунлари Японияда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини маълум қилди.

"Барселона" ярим финалда "Америка" (Мексика) — "Гуанчжоу Эвергранд" (Хитой) жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

"Барселона"нинг таркиби:
Дарвозабонлар: Тер Штеген, Браво, Масип.

Ҳимоячилар: Хорди Альба, Дуглас, Пике, Маскерано, Бартра, Дани Алвес, Адриано, Вермален, Матье.

Ярим ҳимоячилар: Ракитич, Бускетс, Иньеста, Серхи Роберто, Сампер, Гумбау.

Ҳужумчилар: Суарес, Неймар, Месси, Мунир Эль Хаддади, Сандро Рамирес.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›