UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  853 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Клублар ҳокимият ёки шахсларга қараб қолиши керак эмас Янгиликлар

Клублар ҳокимият ёки шахсларга қараб қолиши керак эмас

"Истиқлол" жамоасининг қайта тикланиши сўнгги вақтларда водийлик мухлисларнинг қувонтирган хабарлардан бири бўлди десак муболаға бўлмайди.

Албатта, кечагина фаолияти тугатилган клубнинг тикланишида Фарғона вилоятига янги ҳоким этиб тайинланган Ҳайрулла Бозоровни бош сабабчи сифатида кўрсатишимиз табиий. Ушбу инсонни футбол шинавандаси эканлиги ҳаммага маълум. Лекин, клубларимиз қачонгача бир шахс ёки ҳокимятга қараб иш олиб боради? Бунга футболимизда мисоллар етарлича топилади. Қайси вилоятда ҳоким футболга жиддий қизиқсагина ёки жиддий эътибор қаратсагина ўша вилоятда футбол ривожланади. Нуриддин Зайниев даврида Қашқадарё футболи ўзининг энг юқори чўққисига чиқди. "Насаф", "Машъал", "Шўртан" жамоалари халқаро миқёсдаги мусобақаларда муваффақиятли қатнашди. Ёки узоққа бормаймиз. Ҳайрулла Бозоровнинг Наманган футболи учун амалга оширган ижобий ишлари, бош жамоага эътиборни ошиши, футбол мактаби ва академиясини ишгу тушурилиши. Аммо, ҳокимларнинг футболдан бошқа ташвишлари ҳам етарлича. Аҳоли турмуш тарзи, ижтимоий муаммолар, йўллар таъмирланиши, қурулиш, тиббиёт ва ҳоказо. Ишонинг, чекка чекка ҳудудларда футболдан ташқари ҳам муаммолар сероб. Улар учун футболнинг умуман қизиғи ҳам йўқ. Ўзининг муаммолари ўзига етиб ортади. Улар ҳам ўзимизга ўхшаган одам, ҳокимдан ёрдам кутади. 

Клублар ҳам худди шундайлигича қолмоқда. "Андижон" ёпилиб кетиш арафасида вилоят ҳокими амалий ёрдам кўрсатгани ҳақида эшитдик. Зоир Мирзаев ҳам куни кеча "Насаф" жамоаси билан учрашган. Бунинг учун клубларда аниқ тизим йўлга қўйилиши, ушбу тизм вилоятга қайси ҳоким келишидан қатъий назар барқарор ишлашда давом этиши даркор. Бу эса ўз-ўзидан клубларнинг ҳусусийлаштиришга боғлиқ бўлмоқда. Яъни вилоятларда бош жамоалар асосан ҳокимият томонидан молиялаштирилади. Клублар шунга мажбур, ихтиёри ўз қўлида эмас. Масалан, Фарғона ҳокимини "Нефтчи" ёки "Истиқлол"га эътибор бермагани ҳақида кўп гапирилди. "Қўқон-1912" 2015 йилдан бери элитада барқарор иштирок этиб келяптику. Нега дейсизми? Чунки, клуб ҳусусий. Дейлик, Ҳайрулла Бозоровнинг Намангандан кетишидан аксарият мухлислар ҳафа бўлган бўлиши мумкин. Лекин, юқори айтганимдек клубда аниқ йўлга қўйилган дастур ва тизм бўлса ҳокимят тепасига ким келишини аҳамияти йўқ. 

Иккинчидан клубларимиз бугунги кунда етук менежерларга муҳтож. Тан олиб айтиш керакки, футболимиз Баҳром Давлатов ва Самвел Бабаян каби ишбилармон, ҳар қандай ҳолатда ҳам вазиятни ўнглаб кета оладиган бошқарувчиларга муҳтож. Бабаян мураббий сифатида кучли кўринмаслиги мумкин. Лекин, менежер сифатида ўз вақтида "Пахтакор" учун кўп ишларни амалга оширган. Ўша ҳатто пул бўлмаган пайтда ҳам клубни барқарор ушлаб тура олган. Давлатовни эса "Машъал"да қилган ишлари ҳеч кимга сир эмас. Айнан кучли ва билимли менежер қийин паллада ҳам нима қила олишни билади. Менежер шундай иш олиб борсин, клубда барчасини зўр қилиб қўйсин унга бирор эътироз бўлмайди. Клубларни муваффақиятсизлигида доим мураббий ёки футболчилар айбланади. Лекин, ўша клубда аниқ ва барқарор тизм бўлса мураббий ҳам қийналмайди. Демак, гап ҳоким ёки унинг атрофидаги инсонларда эмас. Гап клубдаги тизмда. Клублар барибир бир кун келиб ҳусусий бўлиши шарт. Яна қанча муддат ҳокимият берадиган пулга қараб кун кўради? Қачон ўз олдига юқори мақсадларни қўяди? Клублар ҳокимларга ёки шахсларга қарам бўлишини тўхтатиш керак. "Нефтчи" ёки "Навбаҳор", борингки бошқа клуб бир ҳоким даврида юксалиб, иккинчи келган ҳоким даврида қуйига шўнғиши керакмас. Клублар аниқ тизм асосида мустақил фаолият юритадиган давр келди! 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика