UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  36 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  11 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  17 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  11 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4

Клопп: “Ёмон. Чиндан ҳам ҳаммаси ёмон” Янгиликлар

Клопп: “Ёмон. Чиндан ҳам ҳаммаси ёмон”

Англия чемпионати 20-турида “Ливерпуль” сафарда 0:3 ҳисобида “Брайтон”га енгилди.

“Ёмон. Чиндан ҳам ҳаммаси ёмон. Бундан ёмонроғини эслай олмайман. Эҳтимол, бу унча қийин эмасдир. "Брайтон” қойилмақом ҳаракат қилди, уларнинг ғалабаси ҳақли қўлга киритилди. Улар ҳақиқатан жуда яхши ўйнашди. Бу тартибли жамоанинг унча ўйини чиқмаган жамоага қарши баҳси эди. Тўпни топширдик, бўш жой жуда кўп эди. Бу яққол ёмон, айниқса, “Брайтон” каби яхши тайёрланган рақибга қарши. Уларда ўзига бўлган ишонч бор эди, бизда эса ундай эмасди. Уларни жуда хурсанд ҳолда тасаввур қилмоқдаман, чунки бу ажойиб ўйин бўлди ва кўп вазиятларда уларга бунинг учун жуда осон замин яратиб бердик.

Нима бўляпти? Яна ўша айрим футболчилар учрашувни ажойиб ўтказишди, аммо тартиб бўлмаса, бугунгидек ҳолат кузатилади. Доимо бироз кечикдик ва шунга ўхшаш вазиятлар. Футболда иккита энг ёмон нарса бор – асосий ўйинларда ғалаба қозона олмаслик ва тўпни жуда осон йўқотиш”, дейди Клопп.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика