Клопп: "Виржилни ҳеч ким ушлаб тургани йўқ"
02 май 2021 15:07
Янгиликлар
Клопп: "Виржилни ҳеч ким ушлаб тургани йўқ"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ҳимоячи Виржил ван Дейкнинг Нидерландия термаси таркибида Еврода қатнашиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Виржилнинг тиззаси жароҳатланган. Уни ушлаб турмоқчи эмасман, аммо Еврога ҳам қўйиб юбориш ниятим йўқ. Унинг кўзларига қараш керак. Биз ва сиз футболнинг ичидаги одамлармиз. Агарда бундай турнирда ўйнашни истасанг, анча олдин машғулотларни бошлашинг керак. 10-11 ойни ўтказиб юбориб, сўнгги ҳафталарда машғулотларга қўшилиш ярамайди. Бу бўлиши мумкин эмас ва бундан кейин ҳам бўлмайди.
Виржилни ҳеч ким ушлаб тургани йўқ. Аммо у ўзини ҳавф остига қўя олмайди. Гап футболчининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида кетмоқда. У имкон қадар тезроқ сафга қайтишга истамоқда. Бироқ Евро масаласи очиқлигича қолмоқда. Нима бўлган тақдирда ҳам Виржилнинг ўзи қарорни қабул қилади", - деди Клопп.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар