

Мерсисайдликлар мураббийи Юрген Клопп "Челси" устози Томас Тухелни учта ўйиндан бери мағлуб қила олмаяпти.
Кечаги ўйиндаги дурангга қадар, Клопп Тухелга икки марта мағлуб бўлганди. Клопп Тухел бошчилигидаги "Челси" (0:1) ва ПСЖга (1:2) қарши мағлубият аламини тотганди.
Қизиғи шундаки, бундан олдинги статистика мутлақо Клопп фойдасига бўлганди. Ушбу нохуш анъанага қадар Юрген Клопп Тухелга қарши 9 та ғалаба, 3 дуранг ва бир мағлубият қайд этгиб келаётганди.



