

"Жуда қийин ўйин бўлди, майдонда иккита топ-жамоалар ҳаракат қилди. Ғалаба қозондик, "Тоттенхэм"ни сафарда мағлуб этганимиз эса ажойиб натижа. Ажойиб футболчиларимдан фахрланаман, улар чиройли ҳаракат қилишди. Биз ғалабага лойиқ эдик. "Ливерпуль" 85 дақиқа мобайнида ўйинни назорат қилди. Тўп билан ва тўпсиз ҳам "Тоттенхэм"га муаммолар туғдирдик. Мавсумдаги энг яхши ўйинимизни намойиш қилдик. Натижадан кўра, ўйинимиз менга анчагина ёқди", - деди Клопп.



