Клопп "Тоттенхэм" билан ғалабали ўйиндан сўнг фикр билдирди
29 янв 2021 08:49
Янгиликлар
Клопп "Тоттенхэм" билан ғалабали ўйиндан сўнг фикр билдирди
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен жуда хурсандман, ўйин ажойиб ўтди. Баҳс кутилганидек курашларга бой бўлди. Футболчилар керакли имкониятдан фойдаланиб, гол кирита олишди. Ўтказиб юборилган голни ҳисобга олмасак, барчаси зўр бўлди.
Бу - ҳақиқий биз эдик. Айниқса иккинчи таймда. Ҳақиқий жанг бўлди.
"Шпорлар" тўпни узоқ вақт давомида назорат қилишганини эслай олмадим, аммо шунда ҳам ҳимоямиз жуда яхши ишлади. Ўзим учун ўйиндан кўплаб позитив лаҳзаларни олдим", - деди Клопп.
Фикрлар