
Юрген Клопп жамоаси "Этихад" стадионида ўз дарвозасидан 5 та гол ўтказиб юборди ва бирор маротаба жавоб бера олишмади.
Бу Клоппнинг сўнгги 11 йилликдаги энг йирик мағлубияти ҳисобланади. Немис мутахассиси сўнгги бор "Майнц" мураббийи сифатида 5 та гол фарқли мағлубиятни қабул қилган. 2006 йилнинг октябрь ойида ўтган баҳсда "Майнц" "Вердер"га 1:6 ҳисобида мағлуб бўлган.