

Эслатиб ўтамиз, Салаҳ "Челси"га қарши ўйинда 1-бўлимнинг охирида пенальти ишлаш учун симуляция қилди ва бунинг учун огоҳлантирилди.
"Бу "шўнғиш" эди ёки у рақиб ўйинчиси билан контакт бўлишини хоҳлади. Мен бунга амин эмасман. Лекин, бу мен ундан кутадиган нарса эмас. Ва бу Муҳаммад хоҳлайдиган нарса ҳам эмас. Бунақаси бўлиб туради. У янада яхшироқ ўйнай олади ва у ҳали яна гол уради. Мен бунга шубҳа қилмайман", - деди Клопп.




