Клопп ўзи "Ливерпуль"га олиб келган энг яхши футболчи кимлигини айтди

Mirjalol Normatov
26 апр 2020, 17:36
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп клубдаги фаолияти давомида асосий жамоа билан шартнома имзолаган энг яхши футболчи кимлигини айтди.

Германиялик мутахассис даврида мерсисайдликлар Муҳаммад Салоҳ, Садио Мане, Виржил ван Дейк, Алиссон ва Трент Александер-Арнольд каби футболчилар билан шартнома имзолади.

"Энг яхшиси - Трент Александер-Арнольд. Уни сотиб ҳам олмаганмиз, шунчаки ассистентим Пеп Линдерс унинг ёшлар жамоасидаги ўйинини кўрди ва шундай деди: "Ёшлар жамоасида у таянч ярим ҳимояда ўйнади. У ҳимоянинг исталган нуқтасида, ўнгда ҳам, чапда ҳам ўйнай олади".

Ҳа, бошида муаммолар пайдо бўлди. У жисмоний жиҳатдан деярли тайёргарликка эга эмасди. Умуман олганда унинг ёшига бу нормал ҳолат. Бироқ унинг ўйинини тарифлаб бера олмайман", - деди Клопп.

21 ёшли футболчи "Ливерпуль" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Асосий жамоада у 17 ёшида дебют қилди. 2018/19 йилги мавсумда у АПЛ ҳимоячилари орасида ассистентлик қайд этиш борасида рекорд қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›