

"Романтик футболни яхши кўраман. Қийин аҳволда қолаётган "Ливерпуль"га ёрдамим тегишини билгандим.
Ўша вақтларда "Ливерпуль"да муаммолар катта эди, бироқ мен буни тўғрилай олишимга ишондим: "Мен шу клубнинг бош мураббийи бўламан“.
2015 йилда менга "Манчестер Юнайтед"дан ҳам таклиф бўлганди. Бироқ уларга қараганда "Ливерпуль"да муаммолар кўпроқ бўлганлиги учун шу жамоани танлагандим", - деди Клопп.
Юрген Клопп 2015 йилнинг октябрь ойида Дортмунднинг "Боруссия"сидан истеъфога чиқиб, "Ливерпуль" бошқарувини ўз қўлига олганди.



