

"Одамларнинг қарори шундай. Бу билан менинг муаммоим йўқ. Лео Месси - мен ҳаётимда кўрган энг зўр футболчи. Ҳа, Марадона ҳам бўлган, аммо барибир Месси бошқача. Лео ўзи қўлга киритган олти "Олтин тўп"ига муносиб.
Ван Дейк ҳам супер мавсумни ўтказди ва олдингиларидан кўра залворли йўлни босиб ўтди", - деди Клопп.



