Клопп: "Мане 39 ёшгача футбол ўйнай олади"

Mirjalol Normatov
26 июл 2022, 00:27
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Бавария"га ўтган Садио Мане ҳақида гапирди.

"Садионинг танаси жуда кучли. У бемалол 38-39 ёшгача юқори даражада футбол ўйнай олади.

"Бавария" ҳақиқатдан ҳам ажойиб трансферни амалга оширди. У бизнинг таркибимизда 6 йил ўйнади. Бундай трансферлар келажак учун ҳам муҳим хизмат қилади.

Албатта, баъзида муносабатларга танаффус бериб туриш керак. Садио жамоасини ўзгартиришни истади. Биз эса унга максимал даражада ҳаракат қилдик. Унинг ўрни билинади, бироқ бу мени ташвишлантираётгани йўқ", - деди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›