

"Садионинг танаси жуда кучли. У бемалол 38-39 ёшгача юқори даражада футбол ўйнай олади.
"Бавария" ҳақиқатдан ҳам ажойиб трансферни амалга оширди. У бизнинг таркибимизда 6 йил ўйнади. Бундай трансферлар келажак учун ҳам муҳим хизмат қилади.
Албатта, баъзида муносабатларга танаффус бериб туриш керак. Садио жамоасини ўзгартиришни истади. Биз эса унга максимал даражада ҳаракат қилдик. Унинг ўрни билинади, бироқ бу мени ташвишлантираётгани йўқ", - деди Клопп.



