Клопп: “Манчестер Сити” январдаёқ Англия чемпионига айланиши мумкин
28 окт 2017 00:46
Янгиликлар
Клопп: “Манчестер Сити” январдаёқ Англия чемпионига айланиши мумкин
Журналистнинг “Сўнгги иккита Англия чемпионлиги ҳимоявий ва қарши ҳужумга асосланган жамоаларга насиб этди. Нима деб ўйлайсиз, ҳужумкор футбол намойиш этадиан жамоа АПЛни ютиши мумкинми” деган саволига Клопп шундай жавоб қайтарди.
“Сўраб кўрингчи “Манчестер Сити” ва Гвардиола бу ҳақда қандай ўйлаётган экан. Ўйлашимча, улар январдаёқ чемпионлик масаласини ҳал қилишади.
Гап у ёки бу услубда ўйнашда эмас. Энг муҳими рақибга қарши тўғри ўйин кўрсата олишда. Шу билан бирга барча рақибларни ҳурмат қилиш лозим, сабаб у жамоаларда ҳам яхши натижага эришиш учун меҳнат қилинмоқда”, дея айтиб ўтди Клопп SFR Sport нашрига берган интервьюсида.
“Манчестер Сити” АПЛ 4-турида ўз майдонида “Ливерпул” устидан йири (5:0) ҳисобда ғалабага эришганди. Гвардиола жамоаси айни пайтда 25 очко билан турнир жадвалида карвонбошилик қилаётган бўлса, “Ливерпул” 13 очко билан 9-поғонани банд этгин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар