

"Икки жамоа учун ҳам қийин ўйин. Ушбу мавсумда кўп нарса ўзгариб кетди, шу боисдан ўтган ва ундан олдинги мавсум билан ҳозиргисини солиштириб бўлмайди.
Менга шундай ўйинлар ёқади, жиддий тайёргарлик, бўшашишга вақт йўқ. Лекин уларни мағлуб этиш - ростдан жуда қийин иш.
Ўтган мавсумда Манчестерда уч кунлик чемпионлар сифатида мағлуб бўлгандик. Ўшанда биз учун ажойиб дамлар ўтаётганди.
Уй ёки сафарда ўйнаётганимизнинг фарқи йўқ, асосийси - мардларча курашиш ва бор кучимиз билан майдонда ҳаракат қилишимиз керак. Чунки бу ўйин футбол оламидаги энг қийин ўйиндир", - деди Клопп.



