UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Манба: "Қўқон-1912" бош мураббий лавозимига 4 нафар номзодни кўриб чиқмоқда  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  8 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  16 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Клопп "Ливерпул"нинг "Сити" билан кураши ҳақида: "Эҳтимол кам, аммо шу ҳам етарли" Янгиликлар

Клопп "Ливерпул"нинг "Сити" билан кураши ҳақида: "Эҳтимол кам, аммо шу ҳам етарли"

Теглар :  Юрген Клопп
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Саутгемптон" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) АПЛдаги чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди.

"Тўққизта ўзгаришдан кейинги ўйинимиз ҳам ажойиб. 0:1 ютқазаётганимизда, жаримадан гол уришимиз мумкин бўлган вазиятда психологияни кўрдим. Барча бундан бироз асабийлашди, аммо йигитлар ўзларини босиб олишганди. 

Биз ажойиб гол урдик, ўйиндан чиқиб кетмадик. Иккинчи таймда олдинга боришда давом этдик, тўпни яхши назорат қила олмаган вақтимизда ҳам вазиятлар бўлди. Сўнгра гол уриб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирдик ва барчаси жойига тушди. 

Топ ўйин, ақлбовар қилмас чиқиш, тўққизта ўзгариш. Бу режа футболчилар сабаб ишлади. Агар ўхшамай қолганида, 1000 фоиз менинг айбим бўларди. 


- Совриннинг эҳтимоли ҳалиям камми? 

- Албатта, эҳтимоли кам. Чунки "Сити" ўз уйида "Астон Вилла" билан ўйнайди, улар эса ("Вилла") пайшанба куни лигада қолиш учун курашаётган "Бёрнли" билан тўқнаш келишади. 

Аммо бу футбол. Ўйлайманки, ўшанда "Сити" (2019 йилда) 11 миллиметр сабаб чемпион бўлганди ("Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ливерпуль" билан ўйинда дарвоза чизиғини деярли кесиб ўтган тўпни қайтариб юборганди).

Агар кимдир биз чемпион бўлишимизни истаётган бўлса, энг аввало ғалаба қозонишимиз керак. "Астон Вилла" эса "Сити"га қарши ўйинда очко ишлаши лозим. Бунинг имкони бор, эҳтимоли кам, аммо амалга ошиши мумкин. Шунинг ўзи етади", - деди Клопп. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика