Клопп: "Ливерпуль" - фантастик посбонларга муҳтож, фантастик клуб"

Aslanov Jasurbek
10 июл 2017, 13:16
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоада уч посбон бўлиши қанчалик муҳим эканлигини айтди.

Немис мутахассиси 2017/18 мавсумда Симон Миньоле, Лорис Кариус ва ижарадан қайтган Дэнни Уордга ишонч билдирмоқда.

"Мураббий қўл остида уч нафар ажойиб посбон бўлгани яхши. Бундай вазиятларда уларнинг барчаси ўзини кўрсатишга тайёр бўлади. Улар фантастик клубда, фантастик клуб эса фантастик дарвозабонларга муҳтож.

Ҳа, Кариусга осон бўлмади, бироқ у Миньоленинг ўсишида катта рол ўйнади. Дэнни "Хаддерсфилд"да яхши мавсум ўтказди. Бизда уч нафар яхши посбон бор" - дейди Клопп. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›