

- Қўл остингда учта фантастик дарвозабон бўлиши жуда муҳим. Бундай ҳолатда уларнинг ҳеч бири бўшашмайди ва учала посбон ҳам ўзини кўрсатиш учун машғулотларда тиниб билмайди.
Мен дарвозабонларимиз шубҳага боришларини истамайман. Улар фантастик клубда ўйнашмоқда. Клуб эса фантастик дарвозабонларга муҳтож.
Ҳа, ўтган мавсум Кариус учун осон бўлмади. Аммо ишонинг, Миньоленинг ўсишида Кариуснинг хизмати катта. Дэнни эса "Хаддерсфилд" таркибида яхши ўйнади. Айни пайтда бизда учта жуда яхши савиядаги кипер бор.



