Клопп жамоасининг сафардаги ғалабали серияси ҳақида фикр билдирди

Оқил Абдубарноев
2 май 2022, 23:32
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг Чемпионлар лигаси доирасида сафар ўйинларидаги ғалабали серияси ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Мерсисайд клуби меҳмонда кетма-кет 5 та баҳсда ғалаба қозонди. Клопп шогирдлари "Милан", "Атлетико", "Порту", "Интер" ва "Бенфика" каби клубларни мағлуб этишди.

"Ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман. Биз ҳар бир ўйинда натижага эришиш учун курашяпмиз. Ҳаммаси яхши кетмоқда", - деди Клопп Испаниянинг “Вильярреал”ига қарши Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйини олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, эртага "Ливерпуль" сўнгги 5 йил ичида учинчи марта Чемпионлар лигаси финалига чиқиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Marca