

Бразилиялик ҳужумчининг ҳолатига жамоа бош мураббийи Юрген Клопп ойдинлик киритди.
"У жамоамизга ёрдам бера олади. Жароҳат олинган лаҳзани қарайдиган бўлсак, барчаси ёмон кўринди. Бироқ ишлар бунчалик жиддий эмас деб айтишди. Оғриқ ортда қолади ва у барчаси яхши бўлади. ПСЖга қарши ўйингача ҳали вақт бор. Фирмино майдонга туша олиши мумкин", - деди Клопп.



