Клопп: "Эллиотнинг жароҳати барчани шокка солди"
13 сен 2021 00:44
Янгиликлар
Клопп: "Эллиотнинг жароҳати барчани шокка солди"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 4-тури доирасида "Лидс"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.
"Биз ростдан ҳам яхши ўйин кўрсатдик, ҳақиқий топ-футбол. Бундай ўйин билан янада яхшироғига эришишимиз мумкин эди. Бироқ 3:0 ҳам яхши якун. Биз ҳар бир ўйинда 5, 6, 7талаб голлар уришни истаймиз.
Эллиот тўпиғидан жароҳат олди. Нима бўлганини эшитдим, шифокорларимиз ҳолатни яхши томонга ўзгартира олган. Шу боисдан у касалхонада яхши ҳолатда. Усиз ҳам ўйнашда давом этамиз. Аммо унинг қайтишини кутишга мажбурмиз. У ростдан ҳам топ-футболчи.
Унинг оёғи нотабиий ҳолатда бўлганини кўрдим. Шу боисдан барча ҳозирда шок ҳолатида бўлса керак", - деди Клопп.
Фикрлар