Клопп: "Бу ажойиб ўйин бўлади"

Mirjalol Normatov
19 мар 2021, 22:34
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ 1/4 финали доирасида "Реал"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Бу ажойиб ўйин бўлади. Қийин қуръа, аммо бу муаммо эмас. Ушбу ўйинларни интиқлик билан кутяпман. "Реал" билан икки йил олдин ЕЧЛ финалида ўйнаганмиз. Ўша тун биз учун оғир ўтганди. Шу боисдан улар билан яна бир бор тўқнаш келиш, ажойиб ҳолат бўлади. Агарда ўйин Будапештда ўтса ҳам, бундан фожеа ясалмайи. Умид қиламанки, уй ўйинимизни "Энфилд"да ўтказамиз", - деди Клопп.

"Ливерпуль" "Реал" билан дастлаб сафарда 6 апрель куни баҳс олиб борса, 14 апрель куни ўз майдонида баҳслашади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›