Клопп: "Бизда голли вазиятлар бўлди, аммо бу етарли эмасди"

Aziz Tukhtamuradov
14 янв 2022, 07:19
"Ливерпуль" бош мураббийи Юргенн Клопп "Арсенал"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Ўйинни яхши бошладик. Бу менга ёқди. Айнан шундай стартни истагандим. 

Кўпчилик бўлиб ўйнагандан кўра, гол ура олганимизда яхши бўларди. Ўша вазиятдан сўнг биз босим остида қолганимиздек кўринди. Таркиб бўйича ҳам ўзгариш қилиш керак эди. 

Иккинчи бўлимда бир қатор ўзгаришлар бўлди. Шулар ёрдам берди деб ўйлайман. Бизда голли вазиятлар бўлди, аммо бу етарли эмасди.

Қарама-қаршилик иккита ўйиндан иборат. Ҳозир танаффус. 0:0 ҳисобидан сўнг имкониятимиз қолмади деб ҳисоблаганимни эслай олмайман. Биз бор имкониятимизни ишга соламиз", - деди Клопп. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›