Клаудио Раньери: "Севилья"га қарши ўйинда биз яққол аутсайдермиз"

Tolibjon Qosimov
22 фев 2017, 19:48
"Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньери ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Севилья"га қарши ўтадиган ўйин ҳақида гапириб ўтди.
"Ўтган мавсум ажойиб бўлган эди, бу йил эса ҳаммаси қўлдан чиқиб кетди. Биз яққол аутсайдермиз. Лекин, биз шу ердамиз. Курашишга ва ўйнашга тайёрмиз.

Хорхе Сампаоли - мураббийлик касбининг элит вакилларидан. У ва унинг "Севилья"си яхши мавсумни ўтказмоқда. Унай Эмерининг алмаштирилиши ўйин услубини ўзгартирди. Факт шуки, жамоа бош мураббий қандай хоҳлаётган бўлса, шундай ўйнамоқда. Шу сабаб, ўйин пайти тезда ўзгаришлар юз бермоқда. Буларнинг барчасида Сампаолининг хизмати катта", - дейди Раньери.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›