UZ

Сўнгги янгиликлар

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  116 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

"К.К 26" Акцияда ҳозирча 10 000 000 сўм йиғилди Янгиликлар

"К.К 26" Акцияда ҳозирча 10 000 000 сўм йиғилди

Сўз бошида "Олмалиқ", "Қўқон-1912" жамоаларига раҳмат айтамиз.
Сайт ўқувчиларидан эса "tahlil_va_tanqid", Одил ака Шарипов, Шуҳрат Самандаров, Дилшод, ва Жаҳонгир акцияга ўз улушларини қўшдилар.

Кўплаб клубларимиз ўз сайтларида акцияда иштирок этишларини билдиришди-ю, аммо амалда ҳали буни кўрмаяпмиз. "Локомотив" ва "Насаф" футболчилари акция аввалиданоқ ўз улушларини қўшиб бўлган эдилар. Асосий мақсад Кенжаев учун Қарши марказида икки хоналик квартира учун пул йиғиш. Икки хоналик уйнинг нархи 90 000 000 сўм атрофида экан. Ҳозирча 10 000 000 сўм пул йиғилди. Бу борада Одил Аҳмедов ва Игорь Шквиринга катта раҳмат айтамиз.

Шквирин нафақат ўзи, балки мураббийлар штаби томонидан ҳам ўз ҳиссасини қўшди ва жамоаси футболчиларини ҳам бу ишга чорлади. "Олмалиқ" футболчилари Тошкентда бўлиб ўтадиган тадбирда қатнашишларини айтиб ўтишди.

Бу акциядаги пулларнинг бир сўми ҳам бизга келиб тушмайди, шунинг учун ҳар бир футболчига бирма-бир бориб пул сўрай олмаймиз. Ўзбекистон футболидаги деярли барча бу акция ҳақида билади, илтимос беэътибор бўлманг. Агар бу футболчи 30 ёшга яқинлашиб фалокатга учраганида, шу кунгача пул йиғиб қўйган деб куйиб-пишмасдик, аммо ўша пайтнинг гранди бўлган "Пахтакор"га рад жавобини бериб, фақат "Насаф" деган бола ҳали қўлига катта пул ушлашга улгурмаган эди.

Олий лигадан керакли пулни йиға олмайдиган кўринамиз, умидимиз легионерлардан. Ҳозирча улар акцияда жиддий қатнашишларини айтишди. Уларнинг келишини кутяпмиз.

Айни пайтга келиб 10 000 000 сўмга яқин пул йиғилди. "Газ"ни босишимиз керак азизлар, "газ"ни!

Биринчи тадбир 22 ноябрь куни Қаршидаги "Геолог" залида бўлиб ўтади. 14:00да бошланадиган футбол шоуда иштирок этинг ва хайрия қилинг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика