

Россияда бўлиб ўтаётган мусобақада Равшан Эрматов иккинчи ўйинга тайинланди. Ўзбекистонлик ҳакам “B”гуруҳи 2-туридан ўрин олган Германия - Чили учрашувида ишлайди.
Маълумот учун, Германия - Чили беллашуви эртага, 22 июнь куни Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.
Эрматов “B”гуруҳи 1-туридан ўрин олган Австралия – Германия учрашувида ҳам видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти вазифасини бажарган эди.



