Кингсли Коман: "Манчестер Юнайтед"нинг охирги ўриндалиги мени ажаблантирмади"
12 дек 2023 23:13
Янгиликлар
Кингсли Коман: "Манчестер Юнайтед"нинг охирги ўриндалиги мени ажаблантирмади"
"Бавария" футболчиси Кингсли Коман ЕЧЛда "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.
"Бу ажабланарли эмас. Чунки ЕЧЛда ўйнаш осон эмаслигини яхши биламан. "Манчестер Юнайтед" яхши жамоа, бироқ "Галатасарой" ҳам яхши ҳолатда.
"Галатасарой" мавсумлар оралиғида бир қанча топ футболчилар билан шартнома имзолади. Мени "Копенгаген" кўпроқ ажаблантирди. Улар ростдан ғам зўр ўйнашмоқда. Барчаси осон бўлмаслигини билгандим, бироқ бунчалик бўлишини кутмагандим", - деди Коман.
Айни дамда "Бавария" 13 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Клуб плей-оффни кафолатлаб бўлган. МЮ эса 4 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди, бироқ уларнинг ҳам плей-офф учун имконияти йўқ эмас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар