Кин МЮнинг ғалабали серияси ҳақида: “Бу яхши, аммо уларга жиддий рақиб учрамади”
09 янв 2023 09:50
Янгиликлар
Кин МЮнинг ғалабали серияси ҳақида: “Бу яхши, аммо уларга жиддий рақиб учрамади”
“Манчестер Юнайтед” собиқ сардори Рой Кин жамоанинг ғалабали ўйинларига муносабат билдирди.
“Улар яхши серия қайд этмоқда, охирги ўйинларда мағлубиятга учрашмади, аммо аслида уларга жиддий рақиб дуч келмади. Яқин ҳафталарда “Манчестер Сити” ва “Арсенал” билан тўқнаш келишади.
Ва ҳозирча ишончим комил эмас. Менимча, ҳимояда ҳали ҳам муаммолар бор. Дарвозадаги Давид де Хеадан ҳам кўнглим тўлмаяпти.
Очиғи, улар ўтган мавсумга нисбатан яхшиланишди, аммо буни амалга ошириш қийин эмасди. Роналду билан боғлиқ вазият бартараф қилинди ва бу ёрдам беришига ишонаман. Бироқ, такрор айтаман, уларда тажриба ошириш учун бир қанча осон ўйинлар бор эди", дейди Кин.
Эслатиб ўтамиз, Эрик тен Хаг шогирдларини 10 январда лига кубоги доирасида “Чарльтон” билан ўйин, чемпионат доирасида эса 14 январда “Сити”га қарши дерби кутмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар