Кин: "Манчестер Юнайтед" Симеонени бош мураббий этиб тайинлаши керак"
25 фев 2022 14:13
Янгиликлар
Кин: "Манчестер Юнайтед" Симеонени бош мураббий этиб тайинлаши керак"
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Рой Кин клубга "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеонени таклиф этди.
"Манчестер Юнайтед" Симеонени бош мураббий этиб тайинлаши керак. Унинг характери мос келади. Симеоне "Атлетико"да қийин даврни бошдан ўтказмоқда. Эҳтимол, Диегонинг Мадрид клубидаги йўли ниҳоясига етгандир. Унга қўнғироқ қилинг, бу катта шахс. У буюк ишларни амалга оширди. Бу вариант ишлаши мумкин", - дейди Кин.
51 ёшли аргентиналик "Атлетико"да 2011 йилдан бери ишлайди. Мадрид клуби унинг қўл остида икки бор Ла Лига, бир мартадан Испания Кубоги ва Суперкубоги, шунингдек икки бор Европа Лигаси ғолиби ва УЕФА Суперкубоги эгасига айланган.
"Манчестер Юнайтед"нинг ҳозирги бош мураббийи Ральф Рангник ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар