Кимпембе ЖЧни ўтказиб юборади – ПСЖ футболчиси жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлмаган
		
		14 ноя 2022 16:48
        Янгиликлар	
	 
				 
				Кимпембе ЖЧни ўтказиб юборади – ПСЖ футболчиси жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлмаган
Унинг ўрнига "Монако" ҳимоячиси Дисаси Франция термасига чақирилди.
			Преснель Кимпембе Франция терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун қайдномасидан чиқарилди.
ПСЖ ҳимоячиси Дидье Дешамнинг дастлабки таркибига киритилганди, аммо бугун футболчи турнирни ўтказиб юбориши маълум бўлди – у жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмагани айтилмоқда. Унинг ўрнига "Монако" ҳимоячиси Аксель Дисаси терма жамоа ихтиёрига жалб қилинди.
Кимпембе 10 сентябрдан 25 октябргача сон қисмидаги жароҳат туфайли майдонга тушмади. Кейинроқ ПСЖнинг учта ўйинида қатнашди, бироқ уларнинг бирортасида 90 дақиқа ўйнамади.
ЖЧ-2022 Қатарда 20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади. Франция терма жамоаси Австралия, Дания ва Тунис билан бир гуруҳдан жой олган.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар