

Шартнома 2026 йил ёзига қадар мўлжалланади ва унда футболчининг маоши икки бараварга оширилади. Шу орқали футболчи Мануэль Нойер ҳамда Томас Мюллер каби маош оладиган бўлади. Айни дамда у йилига 10 млн евро маош олмоқда.
Музокараларнинг навбатдаги босқичи душанба куни бўлиб ўтади ва унда футболчининг шартнома имзолаши кутилмоқда. Ўтган мавсумда Киммих Бундеслиганинг 27 ўйинида қатнашиб, 10 голга ассист бўлди.



