UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  2 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  1 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  4 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  10 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  27 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3

Ким қанчага арзийди? Янгиликлар

Ким қанчага арзийди?

Иссиқ кунлар яқинлашгани сари, турли трансферлар ҳақида гап-сўзлар ҳам кўпаяверади.

Бугун амалга ошиши мумкин бўлган, аммо нархи аслидан қимматроқ бўлиб кетиши кутилаётган футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз.

Қаерга қараманг, ҳа, яхши аммо нисбатан ўртамиёна футболчилар ҳам 100 миллиондан қиммат бўлиб кетди. Энг қизиғи, яқинда агент МЮ Погбани арзонга сотиб олгани ва бугунги нарх-наволарда француз 100 эмас, 200 миллион туришини айтиб ўтди. Одамлар пулни кўчадан супуриб олаяптими, нархлар йиллар сайин эмас, ҳафта сайин ошиб кетмоқда. Аммо футболчининг нархи – шартномада ёзилган сумма! Спортчи майдондаги ўйини билан уни оқлайдими-йўқми у энди бошқа масала бўлиб қолди. Шу ўринда, таъкидлаб ўтамиз, футболка сотиш, реклама ёки яна бошқа йўллар билан футболчи клубга даромад олиб келишини назарда тутмаяпмиз. Футболчини биринчи навбатда унинг иқтидори, имкониятлари ва майдонда келтира олувчи фойдаси туфайли жамоага таклиф этилади. Ҳар ҳолда шундай бўлиши лозим.
Иқтидорига тан берган ва мухлисларидан аввалдан узр сўраган ҳолда айтамизки, Неймар 222 млн евро турмайди! Ва табиийки, ундан қимматроқ ҳам (агар ПСЖни тарк этадиган бўлса), шунингдек, Погба ҳам жисмоний кўрсаткичлари, ажойиб паслари ва яна бир қатор жиҳатларни инобатга олганда ҳам 105 млн еврога арзимайди. Буни у МЮ таркибидаги қатор учрашувларда исботлаб ҳам қўйиб улгурди. У яхши футболчи, у ажойиб ўйинчи, аммо баъзилар умри давомида ишлаб топа олмайдиган бу суммага арзийдиган даражада эмас. Бу нафақат менинг шахсий фикрим, балки бир қатор футбол афсоналари – Скоулз, Феллер, Михайлович, Платини ва Хайнкес ҳам шу ҳақида гапириб ўтишган. Бироқ бугунги кун “бозор иқтисодиёти” шундайки, ҳар қандай клуб сал назарга тушиб қолган футболчиси учун бўса-бўлсин қаъбилида, камида 100 миллион сўрамоқда.
Кейн, Гризманн ва Дибала каби чинакам иқтидор соҳиблари ва мана бир неча мавсумдан буён стабил ўйин намоиш қилаётганлар билан биргаликда, PR агентлари яхши ишлаётган ва миллионларга сотиб олинаётган футболчилар ҳам етишиб чиқмоқда, лекин молиялаштирилган сумма қанчалик фойда келтириши мавҳумлигича қолиб кетмоқда.


Тимо Вернер (“Лейпциг”)
Левандовски “Бавария”дан кетаманга тушиб қолган, клуб унга ўринбосар қидириш билан банд. Ўйин ва тактик танловлар бўйича Германиянинг бир неча карра чемпионига мос тушмасада, Вернер варианти фаворитлар қаторида. Тўғри, балки янги мураббий келгач, айнан Тимо типидаги футболчига эхтиёж пайдо бўлар, аммо нима бўлганда ҳам у 100 млн евро ва ундан қиммат турмайди. Ҳа, Россияда бўлажак ЖЧ дан сўнг, унинг нархи янада ошиб кетиши мумкин, аммо “Бавария” фикридан қайтгани ва Вернер учун 100 млн тўламагани маъқул.
Тимо у қадар қиммат турмаслиги сабаблари: улкан тажриба ва етакчилик хусусиятлари йўқлиги, мухлислар аудиториясида ҳам у қадар машҳур эмас – Вернер орқали пул ишлаб топиш мушкул вазифа, Тимо футболни яхши ўйнай оладиган, оддий немис йигити. Чамаси 50-60 млн еврога сотиб олса арзийди, аммо “Лейпциг” истаётганидек юз миллионга эмас.  


Марко Верратти (ПСЖ)
Ҳозирги кунда италиялик ярим ҳимоячига харидорлар бироз камайиб қолгандек. Сабаби, чинакамига жиддий ўйинларда ПСЖнинг майдон марказида муаммолари борлиги яққол кўриниб қолди. Шунга қарамай, Верраттини ҳамон ўз таркибида кўришга қарши бўлмаганлар ҳам бор. Мисол учун АПЛ клублари, жумладан МЮ. У учун ҳам жуда катта суммадан воз кечишга тайёр “бойвочча” топилиб, Марко тарихда энг қиммат италиялик футболчи бўлиши мумкин.
Марко у қадар қиммат турмаслиги сабаблари: “Пескара”да ўйнаган пайтларида Верраттини бўлажак Пирло дейишганди, аммо ПСЖ да у омадсизлар жамоаси вакили бўлиб қолди. Маркога нафақат жисмоний кўрсаткичлар етишмайди, балки марказдаги футболчи сифатида фантазия ҳам бугунги кун талаби даражасида эмас. Маркони “Барселона”га олишни исташмади, сабаби каталонияликлар бу йигит 100 млн еврога арзимайди деб ҳисоблашди.



Ян Облак (“Атлетико”)
Ўтган йили “Милан” посбони Доннарумма учун юз миллион евро тўлашга тайёрлар борлиги ҳақидаги гаплар тарқалганди. Кейинроқ маълум бўлдики, “Атлетико” посбони Ян Облакнинг товон пули ҳам шунча сумма этиб белгилаб қўйилган. Шунда ҳам словениялик трансфери ҳақида жиддий ўйлаб қоладиганлар топилиши ҳеч гап эмас. Аммо қаршимизда ажойиб посбон турганига қарамай Облак бунчалик қиммат турмайди. Футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабон ҳамон Буффон эканлиги тасодиф эмас. Сабаби голкиперлар молиявий томонлама майдон футболчилари каби катта фойда келтирмайди. Ваҳоланки, дарвозабон ярим жамоа дейилади ва ўйин натижаси бевосита айнан уларга боғлиқ. Шунда ҳам 100 млн евро Облак учун тўғри қарор эмас.
Облак у қадар қиммат турмаслиги сабаблари: Нойер, Де Хеа, Буффон клубда ҳам, термада ҳам баъзан жамоасига ёрдам бера олмаётган бўлса, Облак бўлғуси жамоасини – дейлик ПСЖ ёки МЮда, қийин паллаларда қутқара олиши қанчалик ҳақиқатга яқин?

 
Гарет Бэйл («Реал»)
Биринчидан, Гарет учун 100 млн евро тўлаб улгуришган. Аммо яқин бир ярим йилда у энг қиммат футболчидан, бор йўғи олтинчи бўлиб қолди. Иккинчидан, Бэйлнинг ўйинига қараб, “Реал”да Роналдунинг ўрнини бемалол боса олади деган фикр хаёлга келмаяпти – ахир клуб раҳбарлари келажакда айнан Гарет етакчиликни қўлга олишини ният қилиб, “Тоттенхэм”ни рози қилишганди-ку. Учинчидан, Бэйл деярли 29 ёшда, аммо ҳамон у стабил равишда асосий таркибда тушмаяпти. Асосий сабаб жароҳат дерсиз, аммо уларнинг сони тушунарсиз равишда жуда кўп бўлиб кетгандек туюлмаганми ҳеч? Испан ОАВининг сўзларига кўра, Англияга қайтишни истаётган футболчи жароҳатларининг бир қисмини ўзи ўйлаб топаётганмиш. Балки бу шунчаки миш-мишдир, аммо нима бўлганда ҳам “жароҳатларни яхши кўрадиган” футболчи 100 млн евро турмайди.
Гарет Бэйл у қадар қиммат турмаслиги сабаблари: кичик жароҳатлар ва чинакамига кучли жамоа етакчиси бўла олмаслиги. Маълум вақт, бир нечта ўйин эмас, мунтазам равишда етакчиликни сақлаб қола олиш қобилияти йўқлиги. Бэйл – кучли футболчи, аммо “Реал”даги омадсизликлар унга руҳан зарба бергандек.
Баъзан уэльслик Бензема ахволига яқинлашиб бораётгандек – совринлари кўп, статистикаси билан мақтана олади, аммо статус бўйича Роналдунинг яқинига ҳам кела олмайди ва иккинчи марта иккиланмай 100+ млн еврога сотиб олишга арзийдиган даражада эмас. Футболчи “Реал”ни тарк этгани маъқул, аммо келган нархига кетиши қийин бўлади.

Роберт Левандовски («Бавария»)
Ҳамма тушуниб турибдики, Кейнни “шпорлар” 150-170 миллиондан камига қўйиб юборишмайди. Футболчи ҳали ёш ва келжакда бунданда яхшироқ ўйин намоиш эта олади. Аммо Роберт учун 100 миллион евро нега? “Бавария” Левандовскини фикридан қайтаришга ва клубда олиб қолишга уруниб кўради. Хайнкес ҳужумчининг Германия чемпионатида ҳали кўплаб ютуқларга эришиши мумкинлиги ҳақида бекорга гапириб ўтмади. Келажакда Левандовски Бундеслигадаги голлар сони бўйича Юппнинг ўзидан ўзиб кетиши мумкин. Аммо кундан-кунга марказий ҳужумчи “Реал”га кетиши тўғрисидаги гаплар кўпаймоқда. Айтайлик, Перес савдолашиб Бенземани пули кўп хитойликларга 80 млн еврога сотди ҳам дейлик, аммо “Бавария”га кучли бўлсада, ёши ўтиб қолган ҳужумчи учун 100 млн евро бериш унчалик тўғри қарор бўлмайди. Ёш футболчилар учун катта сумма тўлашни тушуниш мумкин, аммо Польша термаси сардори “Реал”да ўйнаб кета олмасачи? Оддий мисол, Роналду билан тил топиша олмаса нима бўлади?


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика