UZ

Сўнгги янгиликлар

23:06"Челси" "Реал"га Энцо Фернандеснинг нархини маълум қилди  1 22:34Бу қизиқ! Италия клуби бир кунда иккита мураббийни алмаштирди  1 22:06Ўйинни тугатмай, майдонни тарк этган Косово терма жамоасига УЕФА томонидан техник мағлубият ёзилди  1 21:47Барчаси ҳал! Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан янги шартнома имзолайди  0 21:21Суперлига қайтмоқда. 25-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари  1 20:41Лерой Сане МЮ ва "Арсенал"дан бўлаётган қизиқиш ҳақида гапирди  0 20:05Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди  27 19:18"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи  6 18:47"Ҳакамлар Мессига ҳар бир бармоқ билан тегиниш учун ҳам фол қўйишди, бизни эса туртиб ташлашса ҳам индашмади"  12 18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  6 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  5 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  9 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  2 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  9

Ким кучлироқ: Ўзбекистонми ёки Қозоғистон? Янгиликлар

Ким кучлироқ: Ўзбекистонми ёки Қозоғистон?

Шу саволга жавоб излаб кўрамиз ва икки давлатни футбол миқёсида солиштириб чиқамиз.

16 ноябрь, чоршанба куни Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Бу ўйин узоқ вақтдан бери марказий осиёлик футбол мухлисларини ўйлантириб келаётган саволга жавоб беради – ким кучлироқ?

Айни пайтда Championat.asia нашри ҳар икки давлат футболи қай даражада ривожланганини ўрганиб чиқди.

Таркиблар қиймати

Келинг, энг аниқ нарсалардан бошлайлик - масалан, таркибларнинг нархи.

Тransfermarkt портали маълумотларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси таркиби 27,2 миллион еврога тенг. Қозоғистон терма жамоасининг таркиби эса 15,7 миллион еврога баҳоланмоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг деярли икки баробар устунлиги!

Ўзбекистон – Қозоғистон – 1:0



Легионерлар сони

Яна бир кўрсаткич легионерлар сони билан боғлиқ. Хориж чемпионатларида қанча кўп ўйинчи ўйнаса, терма жамоанинг мавқеи шунчалик юқори бўлади.

Биз Европада ўйнаётган футболчиларни ҳисобга олдик. Қозоғистонда улардан иккитаси бор - Нурали Алип ва Бахтиёр Зайнутдинов. Ўзбекистонда Элдор Шомуродов, Ҳожимат Эркинов, Отабек Шукуров ва Бобур Абдихолиқов бор. Шунингдек, яқин вақтгача РПЛ клублари шарафини ҳимоя қилиб келган Остон Ўрунов ва ушбу йиғинга маълум сабабларга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилмаган Иброҳимхалил Йўлдошевни ҳам қўшишингиз мумкин. Бунда Қозоғистонда тўп тепаётган Игорь Сергеев ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ҳар ҳолда устунлик яна Ўзбекистон томонида.

Ўзбекистон – Қозоғистон – 2:0


ФИФА рейтинги

Тўғридан-тўғри футболнинг ривожланиш даражасини ФИФА рейтинги кўрсатади. Ўзбекистон 77-ўринда – МДҲ давлатларидан фақат Украина (27) ва Россия (33) юқорироқ. Қозоғистон Грузия (78), Арманистон (93), Қирғизистон (95) ва Беларусни (97) ортда қолдириб, 113-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон – Қозоғистон – 3:0



Маҳаллий чемпионат даражаси

Маҳаллий чемпионат қанчалик ривожланганлиги ҳам ниҳоятда муҳим. Энг объектив мезон - бу лигада иштирок этаётган футболчиларнинг баҳоси.

Бу ерда Қозоғистон бироз устунликка эга: ҳозирда ҚПЛда ўйнаётган футболчиларнинг бозор қиймати – 87,5 миллион евро. Ўзбекистон Суперлигасида эса бу кўрсаткич бироз пастроқ – 81,8 миллион евро.

Ўзбекистон – Қозоғистон – 3:1


Клубларнинг халқаро майдондаги муваффақиятлари

Қозоғистон клублари жорий еврокубокларда қатнашмаяпти. "Қизил-Жар" УЕФА Конференциялар Лигаси саралашининг учинчи босқичида Кипрнинг АПОЭЛ жамоасига имкониятни бой берган бўлса, "Тобол" Европа Лигаси саралашининг биринчи босқичида "Ференцварош"ни мағлуб эта олмади.

Ўзбекистонга келадиган бўлсак, "Сўғдиёна" ОФК Кубоги ярим финалига қадар етиб бориб, "Куала-Лумпур"га имкониятни бой берди, "Насаф" эса Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқди. "Пахтакор" ҳам қатнашди, аммо гуруҳ босқичидаёқ мусобақадаги иштирокини тўхтатди.

Албатта, Европа турнирлари Осиё турнирларидан юқори баҳоланади. Биз Чемпионлар Лигаси Осиёникидан анча кучли эканлигини тушунамиз. Бироқ ОЧЛни Европа Лигаси ёки ҳеч бўлмаганда УЕФА Конференциялар Лигаси билан солиштириш мумкин. 

Ўзбекистон – Қозоғистон – 4:1


Мухлислар ташрифи

Мухлисларнинг футболга қизиқиши ҳам муҳим омил. Бу ерда биз чемпионат ўйинларига ўртача ташриф каби кўрсаткични баҳолаймиз.

Тransfermarkt маълумотларига кўра, 2022 йилги мавсумда ҚПЛ ўйинларига ўртача 3432 киши ташриф буюрган. Суперлигада деярли бир хил кўрсаткич бор - 3,425. Фарқ унчалик катта эмас, шунинг учун бу ерда ҳар бир жамоага бир баллдан ажратамиз.

Ўзбекистон – Қозоғистон – 5:2



Албатта, кўплаб бошқа омилларни ҳисобга олиш керак, аммо уларнинг барчаси субъектив бўлади. Биз қандайдир рақамли асосга эга бўлган нарсага таяндик. Рақамлар, сиз билганингиздек, ёлғон гапирмайди.

Якуний ҳисоб – 5:2, Ўзбекистон фойдасига. Келинг, чоршанба куни "Пахтакор" стадиони таблосида қандай ҳисоб бўлишини текшириб кўрамиз.


Николай Егоричев

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика