

"Бу менинг Испаниядаги илк мавсумим эди. Бу мен учун ҳам футболчи, ҳам инсон сифатида янги тажриба бўлди. "Реал"да бўлганимдан жуда мамнунман. Жамоага, мамлакатга, янги тил ва маданиятга мослашишимга тўғри келди. Энди ўзимни клубда, жамоада, шаҳарда ва мамлакатда жуда яхши ҳис қиляпман - буни майдонда ҳам кўриш мумкин," - дея Мбаппенинг сўзларини Mundo Deportivo келтиради.
Ўтган Ла Лига мавсумида Мбаппе "Реал" сафида барча мусобақаларда 34 та ўйин ўтказиб, 31 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Футболчининг ҳозирги клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.



