UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02"Челси" — "Вест Хэм". Каллагер, Палмер ва Пакета асосий таркибда  0 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  3 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  6 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  1 15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  16 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  12 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  28 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15

Кичик Достон Турсуновни танийсизми? Янгиликлар

Кичик Достон Турсуновни танийсизми?

Бу ном янграса, бирданига миллий жамоамизнинг "терминатор" ҳимоячиси, Хитойнинг "Чунцин" клуби вакилини эслашингиз табиий.

Аммо тез орада иккилана бошлайсиз. Қуйидаги суратга эътибор қаратинг.

Бу йигитча роппа-роса 21 йил олдин Андижонда туғилган. Унинг ота-онаси ўқимишли одам бўлишини исташарди. Шу туфайли фарзандларини баъзи фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган, ихтисослаштирилган мактабга беришди. 6 йиллик таҳсилдан кейин илм-фанни бизга қолдириб, тўпчи бўлишни танлаган болакай айни пайтда "Олимпик" клуби ва Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти. Бугун туғилган кунини нишонлаётган Достонбек Турсунов билан кичик суҳбат уюштирдик.


— Достон, қандай қилиб "Олимпик" жамоасига келиб қолдингиз?

— Мен Балиқчи туманида туғилганман. Футболга бошқа тенгдошларимга нисбатан анча кеч кириб келдим. 7-синфга ўтаётган пайтимда Андижондаги футбол лицейига қабул қилиндим. Биринчи мураббийим Ёдгор ака Хурхонов Тошкентдаги мусобақага олиб келгани эсимда. У ерда "Пахтакор"нинг 2001 йилда туғилган тарбияланувчиларини шуғуллантирадиган Станислав Петрович кўрикка келишимни айтган. 1 ҳафталик синовдан кейин "шерлар" таркибига қабул қилиндим. Шу, улғайгандан кейин ўринбосарлар жамоасида ўйнадим. 2021 йилнинг бошида эса Тимур ака "Олимпик" таркибига жалб қилдилар.

— Тимур Кападзенинг бошқа мураббийлардан ажралиб турадиган 3 хислатини айтинг.

— 1. Ўйиндан олдин ҳар бир рақибни чуқур ўрганиб, тўғри тактика танлай олади. 2. Футбол фалсафаси жуда кучли, бу назарий дарсларимизда яққол билинади. 3. Энг майда деталларгача эътибор қилиб, бизга нафақат майдонда устозлик қилади. Балки уйда ва кўчада қандай юриш кераклигини ҳам ўргатади. Эҳтимолий хатоларимизнинг олдини олишга ҳаракат қилади.

— Нима деб ўйлайсиз, "Олимпик" лойиҳаси туғилмаса, бугун қайси жамоа сафида бўлардингиз?

— Бу ҳақда ўйлаб кўрмагандим. 2021 йилнинг аввалида "Пахтакор" Про лигага жамоа қўймоқчи эди. Ўшанда шуғулланиб тургандим. Кейин Тимур акадан таклиф келди.

— 2021 йилги ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

— Йўқ, чунки яна ҳам ўсишим керак эди. Ўзимдан қониқиш ҳосил қилган куним ўсишдан тўхтаб қоламан.

— "Шўртан" дарвозасига супер гол киритган эдингиз. Ўша баҳс ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинингиз бўлдими?

— Менимча, шундай. Лекин алам қиладиган томони ҳам бор. "Жар" стадионида ўтган айнан ўша ўйин трансляция қилинмагани туфайли голни бугун томоша қилолмаймиз.

— U-23 жамоамиз Париж Олимпиадасига йўлланма олса, 2024 йилда ким етакчи бўлади?

— Бу борада айнан бир футболчини ажратиб кўрсатолмайман. Чунки мураббийимиз фақат жамоавий ўйинга эътибор қаратяпти ва шу орқали муваффақиятга эришмоқчи.

— Мухлисларда барча футболчилар катта маош олади ва бой бўлади, деган қараш мавжуд. "Олимпик" ҳам ўйинчиларга катта пул тўлайдими?

— Йўқ, ундай эмас. Бу жамоага пул учун эмас, фақат ўсиш учун келганмиз. Тўланаётган пул ўзимизга етади. Афсуски, сизга унинг миқдорини айтолмайман. Шартномамда бу тақиқланган. Лекин бизда барча ўйинчиларга бир хил ойлик олади.

— Достон, футболдаги энг катта мақсадингиз нима?

— Мақсадлар кўп: Олимпиадада медаль ютиш, мундиалга чиқиш ва Европада ўйнаш. 

— Достон Турсуновнинг камчиликлари ҳақида гапиринг.

— Жисмоний ҳолатимда муаммо бор. Аммо ҳар кун шу камчиликни бартараф қилиш учун ҳаракат қиляпман. Ўзбекистон чемпионатида бу муҳим рол ўйнайди.

— Суҳбат учун ташаккур. Туғилган кунни яхши ўтказинг.

— Эътибор учун сизга ҳам раҳмат. Иложи бўлса, футболдаги дастлабки устозларим Ёдгор ака Хурхонов ва Станислав Петровичга миннатдорчилик билдирмоқчиман.


Қадрли мухлис, ушбу футболчини эслаб қолинг. Яқин йилларда терма жамоамизнинг мудофаа қўрғонидаги Достон Турсуновлар сони 2 тага етиши мумкин. Уларнинг кичигини яна бир бор таваллуд куни билан табриклаб, "Манчестер Юнайтед"да тўп тепишини тилаб қоламиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика