

Таркибни Илья «Lil» Ильюк, Данил «Dendi» Ишутин, Виктор «General» Негрини, Федор «velheor» Русихин ва Александр «XBOCT» Дашкевич тарк этди.
Dendi 7,5 йилдан бери Natus Vincere жамоаси аъзоси ҳисобланади ва у Na'Vi билан The International 2011, 2012 ва 2013да юқори ўринларни қўлга киритган.
Crystallize жамоада қолди. Ўзбекистонлик Dota 2 устаси, «SoNNeikO» ники билан кўпчиликка машҳур бўлган Акбар Бўтаев Na'Vi сардорига айланди. Жамоага Идан «Magical» Варданян ва Евгений «Blizzy» Ри ҳам қўшилди. Ҳозирча жамоанинг бешинчи аъзоси аниқ эмас.

Natus Vincere таркиби
Владислав «Crystallize»Кристанек
Идан «Magical» Варданян
Евгений «Blizzy» Ри
Акбар «SoNNeikO» Бўтаев


