Киберфутбол. "Металлург" ўйинчиси "Arena Cup" ғолиби бўлди (+видео)
27 янв 2017 12:47
Янгиликлар
Киберфутбол. "Металлург" ўйинчиси "Arena Cup" ғолиби бўлди (+видео)
Юртимизда киберфутболга бўлган қизиқиш кун сайин ортиб бормоқда.
Ўзбекистон киберфутбол ўйинлари ассоциациясининг (UCFGA) янги ўйин маркази "UzArena"да "Arena Cup" турнири ўтказилди. 40 га яқин иштирокчилар қатнашган мусобақада "Металлург" киберфутболчиси Қаҳрамон Солиҳбоевнинг қўли баланд келди.
1. Қаҳрамон ("Металлург")
2. Амирбек ("Бухоро")
3. Ҳусан ("Қизилқум")
Турнир ғолибига PS4 (PlayStation 4) жостиги совға қилинди.
Бир нечта учрашув Жамолиддин Солиҳов томонидан шарҳлаб борилди.
TAS-IX
Видеони Телеграм орқали юклаб олишингиз мумкин: КЎЧИРИШ
Маълум бўлишича, олий ва биринчи лига учрашувлари ҳам тез орада шарҳлар орақли намойиш этилиши мумкин.
Фикрлар