UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  1 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  1 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  5 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  1 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  8 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  9 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  13 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  23 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  18 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  248 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  6 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0

Кейруш Қатар ҳамда Хитойга қарши ўйинлар учун таркибни эълон қилди Янгиликлар

Кейруш Қатар ҳамда Хитойга қарши ўйинлар учун таркибни эълон қилди

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи дастлабки икки ўйинида майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар номини эълон қилди.

Эрон терма жамоасининг 1 сентябрь куни Қатар ҳамда 6 сентябрь куни Хитойга қарши ўйинларига жами 24 нафар футболчи таклиф этилган. Эрон терма жамоаси ҳимоячиси Хусро Ҳайдари ҳамда терма жамоа ҳужумчиси Ризо Ғучаннажод жароҳати боис, терма жамоанинг дастлабки икки ўйинини ўтказиб юборадилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг саралаш босқичидаги рақиби ҳисобланган Эрон терма жамоаси, Италиядаги йиғинини якунлади ва айни кунларда Теҳрон шаҳрида расмий ўйинларга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Эрон терма жамоаси саралаш босқичидаги илк ўйинини 1 сентябрь куни ўз майдонида Қатар терма жамоасига қарши ўтказса, 2-тур ўйинини 6 сентябрь куни сафарда Хитойга қарши ўтказади.

Эрон терма жамоасининг Қатар ҳамда Хитойга қарши ўйинлар учун таркиби:

Дарвозабонлар:
Алиризо Ҳагигий (“Маритимо”, Португалия)
Алиризо Байранванд (“Персеполис”, Эрон)
Муҳаммадризо Акбарий (“Тракторсозий”, Эрон).

Ҳимоячилар:
Жалол Ҳусайний (“Персеполис”, Эрон)
Эҳсон Ҳожисафий (“Сепаҳон”, Эрон)
Пежман Монтазарий (“Ал Аҳли”, Қатар)
Вурия Ғофурий (“Истиқлол”, Эрон)
Муртазо Пуралиганжий (“Ал Саад”, Қатар)
Рамин Резаян (“Персеполис”, Эрон)
Сайид Агейи (“Тракторсозий”, Эрон)
Муҳаммад Ансорий (“Персеполис”, Эрон)
Милад Муҳаммади (“Терек”, Россия)

Ярим ҳимоячилар:
Андраник Теймурян (“Мошинасозий”, Эрон)
Ашкан Дежега (“Ал Араби”, Қатар)
Маъсуд Шожайий (“Паниониос”, Греция)
Алиризо Жаҳонбаҳш (“Аз Алкмаар”, Голландия)
Омид Иброҳими (“Истиқлол”, Эрон)
Воҳид Амири (“Персеполис”, Эрон)
Меҳди Туробий (“Сайпа”, Эрон)
Сайид Иззатуллоҳий (“Ростов”, Россия)
Дариуш Шожаеян (“Густареш Фулад”, Эрон)
 
Ҳужумчилар:
Карим Ансорифард (“Паниониос”, Греция)
Сардор Азмун (“Ростов”, Россия)
Меҳди Тареми (“Персеполис”, Эрон).

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика