Кейн ЖЧда уникал натижа қайд этди

Eldor Akmurzayev
5 дек 2022
ЖЧ-2022 нимчорак финалида Англия ТЖ 3:0 ҳисобида Сенегални енгишга эришди.

Харри Кейн учрашувда ўз номини таблога ёздирди. Кейн учун бу мундиаллардаги 7-гол бўлди ва у 7 та аниқ зарба (100 фоиз) орқали ушбу натижага эришган ҳолда мундиалдаги уникал рекорд муаллифига айланди. Бу каби статистика 1966 йилдан бери ҳисоблаб келинади.

29 ёшли ҳужумчи 2018 йилги ЖЧда 6 та гол билан тўпурар бўлган. Жорий турнирда эса у 1+3 натижа кўрсатиб турибди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta