

"Совринлар йўлида "Тоттенхэм"дан кетиш? Бу саволга жавоб бериш қийин. Ҳозир Англия термаси ихтиёридаман. "Тоттенхэм" билан мавсумнинг қолган қисмини ўтказишим керак. Бу менинг ишим.
Европа чемпионатида кучли иштирок этишим учун ўз мақсадим ва вазифаларим бор. Шу боисдан таклифлардан ўзимни узоқ тутяпман. Ёзгача ўз ишимни бажаришда давом этаман. Буёғига нима бўлишини кўрамиз", - деди Кейн.



