Кейн АПЛдаги энг яхши тўпурарлар ўнлигига кирди

Alisher
3 ноя 2020, 13:22
АПЛ 7-турида "Тоттенхэм" "Брайтон"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Голлардан бирига "шпорлар" ҳужумчиси Харри Кейн муаллифлик қилди.

27 ёшли форвард ушбу гол туфайли Лес Ферданад билан тенглашиб олди - 149тадан. Кейн АПЛ тарихидаги тўпурарлар орасида 10-ўринга кўтарилди.

Катта устунлик билан етакчи "Ньюкасл" собиқ форварди Алан Ширер бўлиб турибди. Иккинчи ўринда Уэйн Руни (208) ва учинчи ўринда Энди Коул (187) бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: tottenhamhotspur.com