Кейлор Навас: "Реал"нинг асосий таркибида ўйнаш учун тер тўкиб ишлаяпман"
Aslanov Jasurbek
2 ноя 2015, 12:43
"Реал" дарвозабони Кейлор Наваснинг таъкидлашича, жамоа ўз тарихида 11 маротаба Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни жуда истаяпти.
"Жамоамиз жуда яхши ишлаяпти. Чемпионлар лигасидаги 10 ғалаба катта муваффақият бўлган эди, энди эса турнирни 11 маротаба ютмоқчимиз. Жамоанинг асосий таркибида бўлиш учун ҳар куни тер тўкиб ишлаяпман" - дейди Навас.