Кейлор Навас "Реал Мадрид" билан эришган зафарли онларини ёдга олди

Sherzod Nurmatov
11 май 2020, 01:45
ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас "Реал Мадрид" таркибида кетма-кет уч марта эришган ЧЛ ғолиблигини эслаб ўтди.

"Реал"даги ўйини ҳақида

"Бу менинг фаолиятимдаги мутлақ муваффақиятли босқич эди".


Севимли соврини ҳақида

"Мен учун уларнинг барчаси қадрли, аммо кетма-кет уч марта Чемпионлар Лигасини ютиш – бу ўзгача лаҳза. Буни ҳеч нима билан тасвирлаб бўлмайди", - дейди Навас

Кейлор Навас 2014 йилдан 2019 йилгача Мадриднинг "Реал" клуби дарвозасини қўриқлаган. У клуб таркибида Ла Лига, Испания суперкубоги, тўрт марта клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати кубоги, уч марта Чемпионлар лигаси ва икки бор УЕФА Суперкубогини ютган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›