Кевин Гамейро: "Биз "Реал"га қарши баҳсга тайёрмиз"

Aslanov Jasurbek
19 ноя 2016, 10:17
"Атлетико" ҳужумчиси Кевин Гамейро "Реал"га қарши бўлиб ўтадиган баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Биз бу баҳсга тайёрмиз, бор эътиборимиз ғалабага қаратилган.

Ушбу ўйинни интиқлик билан кутяпман, унда иштирок этмоқчиман. Ҳар бир футболчи бундай учрашувда қатнашишни истайди, чунки бу тун жуда ажойиб ўтади.

Гризманн - яхши йигит ва фантастик футболчи. У билан муносабатларимиз жуда яхши. Бундай иқтидорли футболчи билан ўйнаш жуда осон" - дейди Гамейро.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca