Кевин Дэй: "Агар Адебайор "Кристал Пэлас" сафида 10та гол урса, мен ялонғоч чўмилишга ваъда бераман"

Aslanov Jasurbek
29 янв 2016, 13:45
Британиялик комик актёр Кевин Дэй "Кристал Пэлас" ёнида жойлашган Торнтон Хит туманида ялонғоч чўмилишга ваъда берди.

"Агар Адебайор жорий мавсумда 10 та гол урса, мен 100 фунт хайрия қиламан ва Торнтон Хитда кийимсиз чўмиламан. У ерда сув йўқ, аммо кўрамиз, бу футболчини тўхтатиб қолармикан. Ҳеч бўлмаганда чўмилаётгандек кўринаман, аммо кийимсиз" - дейди Дэй.

"Кристал Пэлас" бир неча кун олдин ҳужумчи Эммануэль Адебайорни ўз сафига қўшиб олган эди.

Англия чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com