

Қайд этилишича, Кевин де Брюйне “Манчестер Сити” билан амалдаги келишувини узайтиришга яқин турибди. Унга кўра, томонлар янги 5 йиллик келишувни имзолайди. Янги келишув асосида Кевин ҳафтасига 300 минг фунтдан кўпроқ маош олади.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йил ёзида якунига етади.



