

"Термада "Манчестер Сити" каби ўйин кўрсата олмаймиз. Терма жамоада ўзинг атрофингдаги футболчилар билан ўйнайсан.
Бу мени хурсанд қиладими? Ҳа, бироқ ўз даражамни кўрсатиш учун кўпроқ ҳаракат қилишим керак бўлади ҳолос. Мен ҳам ривожланиб бораётган футболчилардан бириман ва ўз мақсадларим сари интиламан", - деди Кевин.
Бельгия термаси ЖЧнинг 1-турида Канадани 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Терманинг навбатдаги учрашув Марокашга қарши бўлиб ўтади.



