Кессье "Милан"нинг шартномани узайтириш борасидаги таклифини рад этди

Alisher
13 апр 2021, 17:16
"Милан" ярим ҳимоячиси Франк Кессье шартномани узайтириш бўйича клубнинг дастлабки таклифига рад жавобини берди.

"Россонерилар" техник директори Паоло Мальдини хавбекка маошини 3,5 млн еврога оширган ҳолда янги битим таклиф қилди, аммо у қабул қилинмади. Футболчи кўпроқ маош хоҳламоқда.

Вазиятни Кессьега қизиқиш билдираётган бир нечта клублар кузатмоқда.

23 ёшли хавбек жорий мавсум барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato