Кессье "Барселона"га ўтишга яқин. Маош - йилига 6,5 млн евро

Alisher
1 мар 2022, 11:01
"Барселона" ёзда "Милан" ярим ҳимоячиси Франк Кессье билан шартнома имзоламоқчи.

25 ёшли хавбекнинг шартномаси жорий мавсум сўнггида якунига етади, у эркин агентга айланади.

Каталонияликлар ивуарлик футболчининг трансфери борасида музокараларни тезлаштиришди ва унга янги шартнома таклиф қилишди.

"Барселона" Кессьега йилига 6,5 млн евро тўлашга тайёр. "Милан" бу янгиликдан хабардор.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com